Жаҳон | 08:22 / 16.01.2018
5097
1 дақиқада ўқилади

«КХДР атом даври бошланганидан бери асосий таҳдид саналади»

Фото: Алексей Филиппов/РИА «Новости»

Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсоннинг маълум қилишича, КХДР ракета дастури атом даври бошланганидан бери дунёга асосий таҳдид бўлиб келмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

«КХДР етакчиси Ким Чен Инда қитъалараро баллистик ракеталарни учириш бўйича пайдо бўлаётган имконият – жаҳон атом асри бошланган даврдан бери билмаган таҳдиддир», - дея маълум қилди Жонсон.

Шунингдек, у АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг бу борадаги ёндашувини тўғри, деб атади. Унга кўра, Корея ярим оролидаги вазият бўйича халқаро консенсус назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид