13:01 / 16.01.2018
24606

Туркманистонда юқори мансабли мулозимлар ва мамлакат МХХ ходимлари ҳибсга олинди 

Фото: Fotolia

Туркманистонда қатор юқори мансабли амалдорлар, жумладан, мамлакат миллий хавфсизлик хизмати ходимлари коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда қатор мустақил нашрлар хабар берган.

Хабарларга кўра, Тошҳовуз вилоятида иқтисодий жиноятлар билан кураш бўйича хизмат МХХнинг бир неча зобитларини порахўрлик ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларга кўмак кўрсатиш айблови билан ушлаган.

Туркманистон давлат ОАВ ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида оммавий ҳибсга олишлар рўй бергани ҳақида хабар бермади.

Шунингдек, Ашхободнинг Копетдоғ тумани солиқ инспекцияси раҳбари ва бир неча ходими коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг октябрь ойи охирида Туркманистон президенти Давлат хавфсизлиги кенгаши йиғилишида давлат аппаратида коррупция билан кураш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш талабини қўйганди.

Top