Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт вилоятда Хавфсиз туризм бошқармалари ташкил этилди
Фото: KUN.UZ
Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ИИБ қошида хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқармалар тузилди. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Ушбу бошқармалар бошлиқлари вилоят ИИБ бошлиқ ўринбосарлари ҳисобланади. У ерда хорижий тилларни билувчи ходимлар фаолият юритади.
Шу билан бирга, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ИИБда вазият марказлари ишга тушади. Бу марказлар туризмнинг хавфсизлик ҳолати мониторинги, реал вақт режимида сайёҳларни салоҳиятли таҳдидлардан хабардор қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва ҳуқуқий қизиқишларини ҳимоялаш билан шуғулланади.
Ҳозирда Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабзнинг транспорт инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш объектларида плакатлар, белгилар ва кўрсаткичлар ўрнатилмоқда.
Мавзуга оид
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:25 / 23.02.2026
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:21 / 20.02.2026