Спорт | 13:40 / 17.01.2018
18292
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонлик мухлис Мессининг дастхати туширилган футболкага эга бўлди

Қорақалпоғистонлик футбол мухлиси Руслан Ташимов ўзининг севимли жамоаси «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси дастхати туширилган совғаларга эга бўлди. Бу ҳақда kruz.uz хабар тарқатди.

«Октябр ойининг бошида Испаниянинг Барcелона шаҳридан келган сайёҳ билан Нукус шаҳрида танишиб қолдик. У мени устимдаги «Барселона» формасини кўриб менга келиб: «Сиз «Барcелона» мухлисимисиз?», деб сўради. «Ҳа. Мен болалигимдан «Барcелона» мухлисиман деб жавоб бердим. Биз у билан ижтимоий тармоқларда гаплашиб турдик ва у мени Барcелонага таклиф қилди.

Унинг махсус клиникаси бор эди. Лео Месси унинг клиникасига бориб тиббий кўрикдан ўтиб турар экан. Менга Мессининг дасхати билан бирга «Барcелона» формасини совға қилмоқчилигини айтди. Бошида мен ҳазил деб ўйладим, у такрор сўради ва юбормоқчилигини такидлади, буни қаранг ўша совғалар бугун қўлимда», дея гапириб берган Руслан Ташимов.

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz

Мавзуга оид