Жаҳон | 18:30 / 17.01.2018
44302
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путиннинг соғлиғи ҳақида маълумот берди

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Владимир Путин мутлақо соғлом. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Сизни ишонтиришим мумкинки, президент мутлақо соғлом, кўплардан бу борада яхшироқ ҳолатда ҳам», - дея маълум қилган Песков.

Песков Путиннинг соғлиғи ҳолати ҳақидаги маълумотлар очиқланиши тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, қонунчилик билан бундай нарсалар назарда тутилмаганини таъкидлаб ўтди.

«Менда бундай нарсалар тайёрланаётгани ҳақида маълумотлар йўқ. Бизнинг қонунчиликда президентнинг соғлиғи ҳолати ҳақидаги маълумотларни мажбурий эълон қилиш назарда тутилмаган», - дея аниқлик киритди Песков.

Мавзуга оид