Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навбатдаги валютафуруш қўлга олинди
Фото: KUN.UZ
Бухоро шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро тумани, Чорбакр МФЙ, Ўзбакон қишлоғида яшовчи, 1989 йилда туғилган Н.Ю. Бухоро шаҳрида яшовчи Г.Р.га ҳар бир АҚШ долларини 8160 сўмдан ҳисоблаб, жами 6700 АҚШ долларини сотиб олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, холислар иштирокида унинг автомашинаси кўздан кечирилганда автомашина ичида 2190 АҚШ доллари, 8500 Россия рубли ва 8.525.000 сўм пуллар борлиги ҳам аниқланиб, ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди
11:41 / 21.03.2026
Суперлига. «Нефтчи» йўқотишсиз бормоқда, «Бухоро» пешқадамни қувяпти
10:50 / 18.03.2026