Жамият | 19:50 / 17.01.2018
64358
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда йўловчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео)

Фото: Скриншот

2018 йилнинг 14 январь куни интернет ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан автомобиль ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал ҳолати видеотасвири жойлаштирилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат тезкорлик билан ўрганилганда, 30 К 977 ЕА давлат рақамли “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Иштихон тумани “Ўртақишлоқ” МФЙ “Янгиравот” қишлоғида яшовчи Д.У. йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомашинани бошқарган. Йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабларига итоат қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, йўлдаги тирбандликлардан ўтиб кетиш имконияти бўлмаганидан мажбуран тўхтаган. 

Ушбу жойга етиб келган ЙПХ ходимлари ҳайдовчи Д.У.дан автомобиль салонидан спиртли ичимлик ҳиди келгани туфайли рулдан тушиб ҳужжатларни тақдим қилишини сўраган. Шу вақт автомашина салонида ўтирган Қўшрабод тумани “Оқтепа” ҚФЙ “Шавона” қишлоғида яшовчи якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи 1992 йилда туғилган С.Т. ЙПХ катта инспектори Шоҳрух Маматовнинг олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз унга мушт туширган ва оёқлари билан тепган. Воқеа жойига наряд чақирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

Экспертиза хулосаларига асосан ҳайдовчи Д.У. спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва катта инспектор Ш.Маматовга тан жароҳати етказиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабига итоат қилмагани учун тўпланган материаллар қонуний ҳал қилиниши учун прокуратура органларига юборилди.  

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид