Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга боради
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасида амалга оширилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда бу борадаги тадбирларга тайёргарлик муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев йиғилишда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, ҳафта охирида Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Ташриф жума, 19 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган.
Президент жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бундан аввал Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрганди.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026