Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ерлардан хўжасизларча фойдаланганлик учун жарималар оширилади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига доир ўзгартириш ва қўшимчалар тақдим этилган. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Биринчидан, МЖТКнинг 65-моддасидаги жарималар миқдорларини ошириш таклиф этилмоқда. Фуқароларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (ҳозир – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда (ҳозир – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача) жарима солиш таклиф этилмоқда.
Маълумот учун: ушбу моддада ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш учун жавобгарлик назарда тутилган.
Шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни киритиш таклиф этилди. Жарима миқдори участка майдонига боғлиқ бўлади.

Иккинчидан, МЖТКнинг 266-1-моддасида кўрсатилган мансабдор шахслар жарималарни уларнинг миқдорларидан қатъи назар соладилар.
Айни пайтда жарима миқдори ваколатли шахслардан қайси бири томонидан қўлланилишига қараб фарқланади:
• фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваригача ва мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваригача – Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари томонидан;
• фуқароларга ЭКИҲнинг 3 бараваригача ва мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 7 бараваригача – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар давлат инспекторлари томонидан.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
11:49 / 20.05.2026