Ўзбекистон | 12:05 / 18.01.2018
10603
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасида паспорт назорати кабиналари сони кўпайтирилди

Фото: Knews.kg

Қирғизистон - Ўзбекистон чегарасида паспорт назорати кабиналари сони кўпайтирилди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Knews.kg.

Маълумотларга кўра, бундай чоралар Қирғизистон давлат чегарасидан ўтаётганлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилди. Чегара ўтказиш пунктларида режимни қўллаб-қувватлаш учун Қирғизистон чегара маҳкамаси назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказиш имкониятини ошириш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича тадбирларни амалга ошираётгани айтилди.

«Хусусан, Ўш вилоятидаги «Достук-автодорожный» халқаро ўтказиш пунктида чегараолди назоратининг қўшимча кабиналари ўрнатилди ва фойдаланишга топширилди. 15 январдан паспорт назорати 10 та кабинада амалга оширилмоқда: 5 – Қирғизистондан чиқишда. 5 – республикага киришда. НЎП ўтказиш имконияти 1,7 баробарга ошди – чегарани бир суткада 7 мингдан ортиқ инсон кесиб ўтмоқда. Баткен вилоятидаги «Кадамжай-автодорожный» ўтказиш пунктида ҳам қўшимча кабиналар ўрнатилди, бунинг натижасида пункт ўтказиш имконияти 2 баробарга ошди. У ерда йўловчи оқими суткасига 2 – 2,5 минг кишини ташкил этади, гарчи ўтказиш пункти суткасига 700 – 750 кишига мўлжалланган. Паспорт назорати бўйича қўшимча кабиналар 19 январдан ишга туширилиши режалаштирилмоқда», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Жалолобод вилоятидаги «Маданият-автодорожный» халқаро НЎПда ҳам паспорт назорати бўйича қўшимча кабиналар фойдаланишга топширилади: 2 та – мамлакатдан чиқишда, 2 та – Қирғизистонга киришда. Бу НЎП ҳар куни 350 – 500 кишини ўтказишга мўлжалланган, бироқ 2017 йилнинг сентябридан йўловчи оқими ошди ва кунига 900 – 1000 кишини ташкил этмоқда.

 

Мавзуга оид