Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливанда фаластинлик энг кекса қочқин аёл вафот этди
Фото: Anadolu
Ливанда фаластинлик энг кекса қочқин аёл Амина Қосим Шаҳобий вафот этди.
Ливаннинг NNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, 120 ёшли Шаҳобий ўз она еридан Исроил давлати яратилиши вақтида 1948 йилда ҳайдаб чиқарилган.
Ўшанда аёл оиласи билан Ливаннинг Сайда шаҳридаги “Айн Ал-Хива” лагерида қўним топган.
“70 йил ўтдики ҳам, бироқ холам ўлимигача ватанини қўмсаб яшади. У қачондир уйига қайтишига умид қилган ва бизга она қишлоғи – Фаластин шимолидаги Араб Забид ҳақида гапириб берарди”, деб эсламоқда аёлнинг жияни Зиёд Шаҳобий.
Унинг айтишича, момонинг 5 фарзанди ва 30 дан кўпроқ набираси бор.
Айни вақтда дунёда фаластинлик қочқинлар сони 5,9 млн гача етган (табиий кўпайиш ҳисобга олинган ҳолда).
Мавзуга оид
09:38 / 30.04.2026
Ғазо сценарийси: Исроил Ливан жанубини текислаб ташламоқда
08:37 / 24.04.2026
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади
20:04 / 23.04.2026
“Ҳизбуллоҳ” Ливан ичкарисига сиқиб чиқариладими?
21:22 / 16.04.2026