Жаҳон | 20:40 / 18.01.2018
8641
1 дақиқада ўқилади

Сурияда турк ҳарбий самолётлари уриб туширилиши айтилди 

Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари тикланди ва Сурия ҳаво ҳудудидаги ҳар қандай турк ҳарбий самолётини уриб туширишга қодир. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Микдад маълум қилди.    

“Биз огоҳлантирамиз, Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофааси тикланди ва Сурия устидаги турк ҳарбий самолётларини йўқ қилишга тайёр, бу эса Сурияга қарши тажовуз қилганлар ўзларини сайрда юргандек ҳис қилмасинлар деганидир”, деб айтган Микдад. 

17 январда Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздаг Анқара Москва ва Вашингтон билан Суриянинг Африн шаҳрида суриялик курдларнинг қуролланган тузилмаларига қарши операция ўтказиши мумкинлиги бўйича маслаҳатлар ўтказаётганини маълум қилган. ОАВ маълумотларига кўра, Туркия Сурия билан чегарадаги қўшинларини юқори ҳарбий тайёргарлик ҳолатига келтирган.     

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид