Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона соҳасида ягона экспресс-лабораториялар ташкил этилади
Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида рухсатнома ҳужжатларига алоҳида тўхталиб, товарнинг турига қараб мувофиқлик, гигиеник ёки ветеринария бўйича сертификатларсиз товарларни божхона омборидан чиқаришга йўл қўйилмаслигини, божхона омборлари экспресс-лабораториялар билан жиҳозланмаганлиги, бу жараёнлар очиқ ва ошкора эмаслиги ва бу ҳақда мутасадди идоралар бонг урмаганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, 2018 йилнинг 5 январь куни президент Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида мазкур вилоят ҳудудида янги қурилган “Highway Logistics center” терминалига ташрифи мобайнида товарларни сертификатлаш жараёни узоқ муддат амалга оширилиши қайд этилган эди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ҳозирги кунда товарларни божхонада расмийлаштиришда товарлар учун муайян рухсатнома ҳужжатлари олиниши лозим. Мувофиқлик сертификати, фитосанитар сертификати, ветеринария сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса (гигиена сертификати), озон емирувчи моддаларни ва таркибида шу каби моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда экологик сертификатлари шулар жумласидандир.
Сертификат ва рухсатнома ҳужжатлари 5 та вазирлик томонидан кетма-кетликда 30 кун ичида берилади. Бундан кўриниб турибдики, товарлар учун ҳар бир сертификатлаш ёки рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни тадбиркорлар учун кўп вақт талаб этади. Бу эса, товарларни омборларда туриб қолишига сабаб бўлмоқда.
Давлат божхона қўмитаси томонидан товарларни сертификатлаш борасида тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммолар ва қийинчиликлар атрофлича таҳлил этилиб, омборлар, божхона постлари ва терминалларини фитосанитария, гигиеник, экологик, ветеринария ва мувофиқлик сертификатларини тезкор тарзда бериш имкониятини яратадиган экспресс-лабораториялар билан жиҳозлаш чораларини кўриш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, бу борада ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида ўтказилган йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг сертификатлаш бўлимлари раҳбарлари иштирокида мазкур вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро ҳамкорликда ягона экспресс-лаборатория ташкил этган ҳолда фаолият олиб боришга келишиб олинди.
Дастлабки босқичда бу каби экспресс-лаборатория Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Highway Logistics center” терминалида ташкил этилади.
Мавзуга оид
15:30 / 12.12.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори технологик диагностик лабораториялар тармоғини ташкил этмоқчи
09:21 / 22.11.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун махсус мобил лабораториялар жалб этилди
08:34 / 05.09.2025
Британия Ўзбекистондаги лабораторияларни замонавий стандартларга мослаштиради
18:51 / 16.08.2025