Ўзбекистон | 18:51 / 16.08.2025
2949
1 дақиқада ўқилади

Аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий референс-лаборатория очилди

Илмий-амалий тиббиёт марказига автоматик биокимёвий ва гематология анализаторлар, коагулометр, эритроцитларнинг чўкиш тезлигини аниқловчи ҳамда центрифуга аппаратлари, термостат каби илғор қурилмалар ва жиҳозлар ўрнатилди.

Фото: "Дунё" АА

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида Ҳиндистон билан ҳамкорликда замонавий референс-лаборатория очилди.

Хабар қилинишича, Илмий-амалий тиббиёт марказига автоматик биокимёвий ва гематология анализаторлар, коагулометр, эритроцитларнинг чўкиш тезлигини аниқловчи ҳамда центрифуга аппаратлари, термостат каби илғор қурилмалар ва жиҳозлар ўрнатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, хусусан, "ALEX" ташхис усули бемор қонидаги салкам 300 та аллергенга сезувчанликни молекуляр оқсил даражасида аниқлаш имконини беради. "PROTIA Allerqy-Q 96" технологияси орқали эса 90 турдаги махсус аллергенларни бир вақтнинг ўзида текшириш мумкин.

Шунингдек, "Thermo Fisher Scientific" компаниясининг "Phadia 200" автомат анализатори бир вақтнинг ўзида 100 га яқин аллергенларнинг молекуласини аниқлай олади. Бу технология аллергик касалликлар диагностикасида халқаро даражадаги "олтин стандарт"га тўлиқ жавоб берувчи мослама ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид