Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори технологик диагностик лабораториялар тармоғини ташкил этмоқчи
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистоннинг етакчи кўп тармоқли Olimp клинико-диагностика лабораториялари тармоғи асосчиси Ерлан Сулейманов билан учрашиб, икки мамлакат ҳамкорлигида юқори технологик диагностик лабораториялар тармоғини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.
Фото: AP
Учрашувдан аввал мамлакат элчихонаси дипломатлари учун Olimp гуруҳининг Остона шаҳридаги марказий лабораторияси бўйлаб ташриф ташкил этилди. Ташриф доирасида тиббиёт маркази фаолияти ҳамда Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар — Roche, Abbott, Sysmex, Qiagen, Beckman Coulter, Becton Dickinson, Eppendorf, Sartorius, Axygen, Thermo Fisher, Siemens, Illumina, Olympus, Carl Zeiss, GE ва Philips каби брендлар техникалари билан яқиндан таништирилди.
Сўнгра ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлиги доирасида юқори технологик диагностик лабораториялар тармоғини йўлга қўйиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳамда амалий механизмлари атрофлича кўриб чиқилди.
Olimp компанияси раҳбари Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистон аҳолисининг ижтимоий фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаб, қўшма лойиҳани амалга оширишни айнан Нукус шаҳридан бошлаш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Маълумот учун, Olimp компанияси 2007 йилда Остона шаҳрида фаолиятини бошлаган. Ҳозирда тармоқ Қозоғистоннинг барча ҳудудларида жойлашган 600 дан ортиқ биоматериал қабул қилиш ва процедура хоналари орқали хизмат кўрсатади. Компания таркибида 20 га яқин замонавий лаборатория фаолият юритади. Тармоқда 6 мингдан зиёд мутахассис ишлайди, 2 мингдан ортиқ турдаги лаборатор текширувлар амалга оширилади ҳамда йилига 16 миллиондан зиёд лаборатор тест ўтказиш имконияти мавжуд.
Мавзуга оид
20:38 / 11.12.2025
Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди
15:40 / 07.12.2025
Қозоғистонда автобусдаги ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
07:20 / 06.12.2025
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
19:30 / 04.12.2025