Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқда бир марталик пластик қадоқ тақиқланади. Биздачи?
Евроиттифоқ Хитойнинг импорт пластик чиқиндини қайта ишлашдан воз кечиш бўйича қарорига тезлик билан реакция берди. Европада 12 йилдан сўнг бир марталик пластик қадоқ тақиқланади, деб хабар қилмоқда Phys.org.
Стратегия Еврокомиссия томонидан тасдиқланди. ЕК биринчи вице-президенти Франс Тиммерманс шундай дейди: «Пластик бундан буён бизнинг овқатимиз, сувимиз, ҳаттоки жисмимизга тегиши керак эмас. Ягона узоқ муддатли қарор – қайта ишлаш ҳисобидан чиқиндилар сонини чеклаш». DW маълумотларига кўра, Хитой жаҳондаги пластик чиқиндининг ярмидан кўпини қайта ишлаган, жумладан, Евроиттифоқдан тахминан 1,5 млн.га яқинини. ЕИ ХХР ҳукумати билан бир неча йиллик ўтиш даврини ўрнатиш ҳақида келишиб олмоқчи бўлди, бироқ музокаралар муваффақиятли якун топмади.
Европалик амалдорларнинг таъкидлашича, янги стратегия нафақат чекловлар яратади, балки янги ишлаб чиқаришларга бизнес имкониятларни тақдим этади. «Хитойнинг қарори, албатта, жиддий чақириқ, бироқ келинг бу чақириқни имкониятга айлантирамиз», - деган Тиммерсманс. Европа бошқа усуллар устида ҳам бош қотирмоқда – масалан, пластик қадоқдан фойдаланишга солиқ.
Амалдорлар ишонтириш услубидан умид қилишмоқда: Тиммерманс ота-оналарни болаларга сутли коктейллардаги севимли пластик трубкалари табиий шароитда 500 йилгача бўлган вақт ичида чиришини айтиб беришга чақирмоқда. Бундан ташқари, пластик утилизацияси ва қайта ишланиши учун ягона стандартларни ишлаб чиқишга тўғри келади.
Мавзуга оид
09:05 / 20.06.2026
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026