Жаҳон | 11:29 / 19.01.2018
20236
1 дақиқада ўқилади

«Куч ядро бомбаларида эмас!» - Назарбоев Шимолий Кореяга мурожаат қилди

Фото: Tengrinews

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шимолий Кореяни ядро қуролидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

"Биз айнан ядро қуролидан воз кечиб, мустақил давлатимизни яратдик ва мустаҳкамладик, унинг халқаро нуфузига эришдик. Биз барча бошқа давлатларни ҳам ўзимизга ўхшашга чақирамиз, Эронга ҳам бу борада мурожаат билан чиққанмиз. Ҳозир эса Шимолий Кореяга айтмоқчимиз. Куч бу ядро бомбалари ва ракеталарда эмас. Дунёда уларнинг сони жуда кўп, бу ҳақиқий ҳимоя саналмайди. Ҳимоя жаҳон ҳамжамиятининг ишончидир", - дея айтиб ўтди Нурсултон Назарбоев БМТ ХК йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 1 январдан БМТ Хавфсизлик Кенгашида раислик қила бошлади. Ушбу мамлакат Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига сайланган Марказий Осиёдаги илк давлатга айланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид