Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин кўлда чўмилди
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург ва Ленинград областига амалий дастури якунлангач, Тверь областига йўл олди ва у ерда махсус чўмилиш маросимида қатнашди. РФ раҳбари Селигердаги муздаги ўйиққа шўнғиб чиққан. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
"Путин махсус байрам муносабати билан тегишли маросимда иштирок этди, шунингдек, Селигер кўлидаги чўмилиш тадбирида қатнашди", - дея айтиб ўтди у.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, жорий йилда марказий Россияда анъанавий чилла совуғи кузатилмаяпти, шунинг учун “кўлдаги ҳарорат бу кеча олти-етти даража совуқдан пастга тушмаган”.
Песковнинг айтишича, Путин учун бу махсус чўмилиш маросимларидаги биринчи тажриба эмас. "Президент бир неча йилдан бери шундай чўмилиш тадбирларида қатнашади", - дея аниқлик киритди у.
Мавзуга оид
09:10
Суд: ЮКОС собиқ акциядорлари Россиядан компенсация ундириши мумкин
09:07
Германияда автодилер ФСБ учун машиналар етказиб бергани учун 6 йилга қамалди
08:24
Зеленский Россиянинг 2026–2027 йиллар учун ҳужум режаларини очиқлади
15:28 / 02.03.2026