Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги 447 та болалар боғчасининг 61 таси таъмирга муҳтож
Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги брифинг ташкил қилинди. Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги “Тошкент шаҳрида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 83-сонли қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўрганиш ва таҳлилларга кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси тасарруфидаги мавжуд 447 та болалар боғчаларининг 61 таси таъмирга муҳтож. Қарорнинг 2-иловасида Тошкент шаҳрида таъмирланадиган мактабгача таълим муассасалари режа-жадвали келтирилган. Ҳозирда ушбу таъмирталаб болалар боғчаларига 8 минга яқин болалар тарбияланмоқда.
Жорий йилда мазкур таъмирталаб болалар боғчаларини таъмирлаш ҳисобига қўшимча равишда 5,5 минг нафардан ортиқ болаларни қамраб олиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
17:45
Тошкентдаги тадбиркорларнинг пешлавҳа муаммоси президентга олиб чиқилди
14:21
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
07:36
Хотинини ўлдириш учун 10 минг долларга киллер ёллаган эркак ушланди
21:57 / 03.05.2026