Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ федерал ҳукумати ўз ишини тўхтатди
Фото: AFP
АҚШ федерал ҳукумати бугун ярим тунда молиялаштириш йўқлиги туфайли ўз ишини тўхтатди. Сенатдаги демократлар республикачиларга бу борадаги қонун лойиҳасини қабул қилишга йўл беришмади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Айни дамда сенат янги қонун лойиҳаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. Оқ уй демократларнинг сенатдаги сиёсатини “омадсизлар хатти-ҳаракати” деб атади. АҚШ ҳукумат бюджетсиз тўлақонли фаолият юрита олмайдиган кам сонли давлатлардан бири саналади.
Аввалроқ, конгресснинг вакиллар палатаси октябрда бошланган молиявий йил старт олганидан бери тўртинчи вақтинчалик бюджетни қабул қилганди – бу сафар 18 февралгача.