Миср етакчиси президентлик сайловларига оид режасини маълум қилди
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийнинг маълум қилишича, мамлакатда бўлиб ўтиши режалаштирилган давлат раҳбари лавозими учун сайловларга ўз номзодини қўйиш ниятида.
"Республика президенти лавозимига номзодимни илгари суришимни қабул қилинг, бу сизларнинг ишончингизни иккинчи марта олишим учун керак", - дея айтиб ўтди ас-Сисий махсус анжуманнинг охирги куни.
Миср собиқ мудофаа вазири 63 ёшли Абдул Фаттоҳ ас-Сисий 2014 йилда мамлакат президенти этиб сайланганди. Бу давлат раҳбари Муҳаммад Мурсий ҳокимият тепасидан четлатилганидан бир йил ўтиб рўй берган.
Кўплаб кузатувчиларнинг сўзларига кўра, Мисрдаги аввалги президентлик сайловлари кўпроқ ҳарбий маҳкама собиқ раҳбарига президентлик ваколатларини бериш бўйича референдумга ўхшаб кетган. Айтилишича, мамлакатнинг аксарият аҳолиси ас-Сисийдан 2013 йилнинг ёзидаги қатъий ҳаракатлар ва оммавий норозилик акцияларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдор. Ўшанда вазият радикал кайфиятдаги шахсларнинг ҳукумат тепасидан четлаштирилиши билан якун топган. Қатор сиёсий кучлар унинг номзодини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Мисрда президентлик сайловларининг биринчи тури 26-28 март кунлари бўлиб ўтади. Агарда номзодлардан ҳеч ким мутлақ кўпчилик овозни тўплай олмаса, 24-26 апрель кунлари иккинчи тур ўтказилади.
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024