Кобулда жангарилар тўй маросими ўтказилаётган меҳмонхонага ҳужум қилди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Intercontinental Hotel меҳмонхонасига жангарилар ҳужум қилди. Ушбу ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, камида 35 киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг кўпчилиги ҳужум вақтида ойнадан ўзини пастга ташлаган эди.
Tolo News хабарига кўра, воқеа жойига етиб келган Афғонистон хавфсизлик кучлари ва махсус хорижий жангчилар меҳмонхона ичкарисидан 30 кишини олиб чиққан. Штурм вақтида икки жангари ўлдирилган, меҳмонхона ичкарисида яна жангарилар қолаётган бўлиши мумкин.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.
Маълум қилинишича, Кобул шимоли-ғарбидаги тепаликда никоҳ маросими бўлаётган вақтда ҳужум уюштирилган. Жангарилар ичкарига бостириб кириб, тўйга йиғилганларни ўққа тутган.
Яна бир манбага кўра, меҳмонхонада бу вақтда информацион технологияларга бағишланган конференция ўтказилаётганди.
Террорчилар одамларни гаровга олган бўлиши ҳам мумкин.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» ўз зиммасига олган.
Бундан аввалги хабарларда ушбу ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган ёки жароҳатланган бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
17:22 / 01.10.2022
Ўзбекистон Кобулдаги мактабда содир этилган террорчилик хуружини қоралади
10:10 / 01.10.2022
Кобулда мактабга ҳужум оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди
07:23 / 20.09.2022
1 куни 2,5 миллиондан 29 миллион сўмгача — Самарқанддаги янги меҳмонхоналар ва президент апартаментлари (фото)
19:57 / 05.09.2022