Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги меҳмонхонага ҳужум вақтида 14 хорижлик ҳалок бўлди
Фото: reuters
Афғонистон ички ишлар вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига жангарилар ҳужум қилиш оқибатида 18 киши: 14 хорижлик ва 4 афғон ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган хорижликлар орасида 9 нафар украиналик, бир нафардан немис, қозоғистонлик ва грек бўлган.
20 январь кечки пайт қуролланган жангарилар Intercontinental меҳмонхонасига бостириб киришган. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 43 киши ҳалок бўлган, 126 киши қутқарилган. Афғонистон ички ишлар вазирлиги эса фақатгина 18 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
08:48 / 19.09.2025
Кобулда Ўзбекистон иштирокида савдо ва логистика корхонаси ташкил этилди
19:02 / 22.07.2025
Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда «Толибон» мудофаа вазири билан учрашди
16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади
09:12 / 06.03.2025