АҚШ вице-президенти элчихона Ал-Қудсга қачон кўчирилишини айтди
АҚШ элчихонаси Тель-Авивдан ал-Қудсга 2019 йил охирига қадар кўчирилади. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».
У Исроил парламенти олдидаги нутқида шундай баёнот билан чиққан.
Пенснинг чиқиши парламентнинг араб аъзолари томонидан узиб қўйилган, улар АҚШ президенти Дональд Трампнинг элчихонани кўчириш бўйича қарорига қарши чиқишмоқда.
Аввалроқ, Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси 2018 йилда Ал-Қудсга кўчирилмаслигини айтганди. “Йил охиригачами? Биз турли сценарийларни муҳокама қилмоқдамиз. Биз буни унчалик мўлжалламаяпмиз. Йўқ”, деб айтган Трамп тегишли савол юзасидан Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида. Трампнинг айтишича, Ал-Қудсдаги элчихона “ажойиб бўлади, бироқ 1,2 млрд доллар турмайди”.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024