Ўзбекистон | 14:10 / 23.01.2018
16574
1 дақиқада ўқилади

Қуръони карим лотин алифбосида ҳам чоп этиладиган бўлди

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” номли китобини лотин алифбосида чоп этиш юзасидан тегишли тавсия берди. Бу ҳақда қўмита Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асос солган «Ҳилол» нашриёти босмахонасида Қуръони Каримни чоп қилиш бошлангани хабар қилинган ва мазкур босмахонадан видеорепортаж тайёрланган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид