Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча якка тартибдаги тадбиркорлар савдосида ҳисобга олишнинг янги тартиби
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (29.12.2017 йилда 2958-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Norma.uz’нинг ёзишича, низомнинг эски таҳрири ўз кучини йўқотди. Ўзгартиришларни кўриш учун иккала ҳужжат солиштирилади.

Ҳисоб дафтари ва Товар чеклари дафтари шакллари, шунингдек ҳисоботлар шакллари аввалгидек қолди. Ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги ва муддатлари ўзгармади:
• савдо фаолиятини амалга оширувчи ЯТТ томонидан – йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
• тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирадиган ЯТТ томонидан – ҳар ойнинг якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.
Ушбу ҳужжат 30.12.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
19:50 / 23.04.2026
“Жаримаси катта бўлади” – солиқ раиси ЯТТ шаклида чек бераётган кафеларни огоҳлантирди
09:02 / 12.03.2026