«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Уругвайлик футболчи ўтган ойда 4та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган эди. Шунингдек, у «Реал» дарвозасига «Сантьяго Бернабеу»да йўлланган ғалаба келтирувчи тўпга ҳам муаллифлик қилди.
Жорий мавсумда Суарес Ла Лигада 17та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган. Тўпурарлар баҳсида у жамоадоши Лионель Мессидан 4та гол ортда қолиб, 2-ўринда боряпти.