18:50 / 24.01.2018
15475

Тимошенко яна Порошенкога «ташланди»

Фото: РИА "Новости"

Украинада «Батькивщина» фракцияси етакчиси Юлия Тимошенко мамлакат президенти Пётр Порошенкони қонунчиликни бузишда айблади. Бу давлат раҳбари Тимошенконинг партияси вакилини Марказий сайлов комиссияси (МСК) янги таркибига киритмагани туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда «Украинская правда».

«У (Порошенко) МСК таркибини тақдим этиб, у ерга ўзининг кўплаб одамларини киритди. Ўзининг партиясидан 5 киши, «Халқ фронти»дан ҳам тахминан шунча. Бошқа барча фракциялардан – бир кишидан. Фақатгина битта парламентдаги сиёсий партия - «Батькивщина»дан ҳеч ким йўқ. Президент биронта номзодни тақдим этмади, бу Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги қонун ва демократия барча асосларининг бузилиши», - дея маълум қилди Тимошенко.

Фракция етакчисининг сўзларига кўра, бу Порошенко Украинада бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловларни сохталаштириш ниятида эканини билдиради. Шундан сўнг Тимошенко ундан МСК таркибига «Батькивщина» партиясидан номзод киритишни талаб қилган.

Top