Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда китоб тарқатувчилар ассоциацияси тузилади
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Китоб тарқатувчилар ассоциацияси тузилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ муҳим вазифалар юклатилган.
Мамлакатда йилига 3 минг номдан зиёд, қарийб 60 млн. нусхада адабиётлар нашр этилмоқда. Лекин уларни жойларга арзон нархларда, тўғридан-тўғри етказиб бериш масаласида муаммолар мавжуд. Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳузурида Китоб тарқатувчилар ассоциацияси тузилиши белгиланди.
Мазкур тузилманинг асосий мақсади китоб сотувчиларни бир жамоат ташкилоти атрофида жипслаштириш бўлиб, уларни ташкилий, услубий, илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиздаги нашриётлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишига кўмаклашиш, китоб савдоси менежментига ўргатиш, ўқувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, нашриётларнинг нашр режаларини шакллантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
Умуман олганда, мазкур ассоциация китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш, уларни сотиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилади. Шу кунларда ассоциациянинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
11:11 / 17.01.2026
Китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
11:09 / 07.06.2024
Китоб ўқиб берилган боланинг ақлий ривожланиши китоб ўқилмайдиган оиладагига солиштирганда 2 баравар юқори бўлади - тадқиқот
09:47 / 02.04.2024
Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
13:21 / 04.11.2023