Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокорлар 5 йил «қуёш нури кўрмаган» Ассанжнинг соғлиғидан хавотирланишмоқда
Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида 5,5 йилдан бери ташқарига чиқа олмай яшаётган, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг соғлиғи шифокорларда хавотир уйғотмоқда. Шифокорлар журналистни кўрикдан ўтказганларидан кейин ташқи дунёдан узилган ва ташқарига чиқиш имконидан маҳрум бўлган ҳолда яшаш Ассанжнинг саломатлиги ва психикасига ёмон таъсир қилаётганини айтишган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Америкалик ва британиялик шифокорлар Сондра Кросби ва Брок Чишолм 2017 йил октябрида 3 кун давомида Ассанжни 20 соатга яқин тиббий кўрикдан ўтказишган. 24 январда улар нашрга Ассанж тиббий ёрдам олиш ҳуқуқидан маҳрум этилаётганини маълум қилишган.
“Тадқиқотимизнинг кўрсатишича, у 5,5 йилдан бери қуёш нури кўрмаган, нормал ҳаво туймаган ва ташқарига чиқмаган. Бу эса унинг саломатлигида сезиларли физиологик ва психологик асоратларга олиб келган”, деб айтган Кросби. Унинг айтишича, Ассанжнинг ташқарига чиқа олмай яшаши оғир хавотир хуружлари, ваҳимага тушиш, тушкунлик, ўз жонига қасд қилиш хаёлларига бориш ва сурункали касалликлар сабаби бўлиши мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, Ассанжда аввалроқ елкаси билан муаммо бўлган ва унга магнит-резонанс томография ўтказилишини талаб қилган. Бироқ элчихонада бундай муолажани ўтказишнинг имкони йўқ. Буюк Британия ҳукумати журналистга элчихонани хавфсиз тарк этиш ва касалхонада даволаниш илтимосини рад этган. Ҳукумат шифокорларга барча зарурий анжомларни элчихонага олиб боришни таклиф қилган.
Журналист Швецияга топширилишидан хавотирланиб, Эквадор элчихонасида қўним топган. Швецияда у номусга тегишда айбланган. 2017 йилда унга нисбатан тергов тўхтатилган, бироқ журналист барибир Швеция ҳукуматига топширилишидан, Швеция эса уни АҚШга топширишидан хавотирланмоқда. АҚШда унга махфий маълумотларни чоп этгани учун ўлим жазоси берилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026