Лондонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов энг йирик трансмиллий нефт-газ корпорацияларидан бири – BP (British Petroleum) вакили Ариэл Флорес билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида маълум қилишича, мулоқот давомида мамлакатда энергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвестиция муҳитини янада яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда йирик қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Устюрт” лойиҳасини изчил ривожлантириш, қўшимча нефт ва газ захираларини ўрганиш, қайта тикланадиган энергия манбалари ва илғор технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.