Жамият | 10:52 / 25.01.2018
7434
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада яшовчи йигит Учтепадан “Нексия”ни олиб қочди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 20 январь соат 23:00 дан 21 январь соат 03:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс 30-даҳа 13-уйда яшовчи, 1986 йилда туғилган Ф.Ҳ.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “Нексия” автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда. 

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота тумани Тутзор кўчасида яшовчи, 1995 йилда туғилган Д.А. содир этганлиги аниқланди.

Таъкидланишича, у автомашинани Чилонзор тумани Нурхон кўчасида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид