Light | 23:54 / 26.01.2018
35488
3 дақиқада ўқилади

Аҳмад Зулқарнайндан 3 ҳаётий сабоқ

Фото: natkhatdainik.com

Унинг қўл ва оёқлари йўқ. Биринчи камерасини кредитга олган. Бироқ буларнинг бари унинг талабгор фоторассом  бўлишига тўсқинлик қила олмади.

Аҳмад Зулқарнайн — профессионал сураткаш, Bang Dzoel фотостудияси эгаси, сураткашлик курслари ўқитувчиси.

1-сабоқ: Ҳар қандай шарт-шароитлардан юқори тур

Аҳмад 1992 йил Индонезиядаги шаҳарчалардан бирида жиддий генетик касаллик билан дунёга келган. Боланинг оёқлари бўлмаган, қўллар ўрнига эса — икки кичик соҳа...

Шафқатсиз синов... Бундай ҳолатда кўпчилик ёруғ келажак ҳақида ҳатто ўйламай, ўзига ачиниши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиши ёки гиёҳванд моддаларга ружуъ қўйиши мумкин эди.

Аҳмад шарт-шароитлардан юқори турди. У мустақил равишда сураткашлик санъатини ўзлаштирди, шахсий ишини очди ва коллежга ўқишга кирди.

"Одамлар суратларимга қараб, менга нима бўлгани ҳақида ўйлашини истамайман. Улар мени фақат рассом сифатида қабул қилишини хоҳлайман".

Аҳмад Зулқарнайн

2-сабоқ: Камчиликларни ўзингизга хос бўлган хусусиятларга айлантиринг

Нотаниш кимсалар Аҳмадни профессионал камера билан кўришганида тушунмай қолишади. У қандай қилиб созламаларни тўғирлаб, қандай суратга олади, ахир?!

Аҳмадга ишида ёноқлари, даҳани, оғзи ва ривожланмаган қўллари ёрдам беради. У яшашга, ишлашга мослашди!

Дастлаб одамлар у суратга олганида бироз хавфсирашарди, кўпроқ у буни қандай уддалаётганига доир қизиқиш устун келарди. Энди унинг ёнига кўп одам келади, чунки у ўз соҳасида таниқли. Одамлар Аҳмаднинг ишларини яхши кўришади, унин жисмоний камчилиги эса уларнинг қизиқишини янада орттиради. Бундай фоторассом объективига тушиш - омад.

Ўз ишингизда энг яхшиси бўлишингиз учун соғлиғингиз тўкис бўлиши шарт эмас.

Аҳмад кўп портретларни олади, шу билан бирга, манзарали ва репортажли съёмкаларни ҳам яхши кўради.

У табиатга чиқиш учун яқинлари ёрдамида кичик байк ясади. Буни ҳам уддалади, шунга мослашди!

3-сабоқ: Миннатдор бўл ва эзгуликка ишон

Ҳаётга ижобий ёндашув унга шунга мувофиқ ўзгаришларни жалб қилади. Аҳмаднинг ишларида эзгулик руҳи сезилади, унинг ўзи эса жуда камтар ва сертабассум йигит. Унинг Instagram саҳифасида шунга гувоҳ бўлиш мумкин.

Муваффақиятнинг яна бир кўп ҳолатларда унутилиб қўйиладиган жиҳати — миннатдорлик ҳисси. Аҳмад ҳаётда эришган ютуқлари учун яқинлари олдида қарздор эканини таъкидлайди ва доим улардан миннатдор бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар