Бирор нарса дейишдан аввал яхшилаб ўйланг ва ота-онангизга кўпроқ қулоқ солинг.
Крис Хёрд
Тадбиркор ва блогер Medium учун карьера ва шахсий ривожланиш ҳақида ёзади.
25. Вақтингизни тежанг
Вақт – энг қимматли ресурс. Уни бекорга сарфламасликка ҳаракат қилинг, ижтимоий тармоқлар ва телевизор олдида камроқ ўтиришга ҳаракат қилинг, ахир сарфланган вақтни ортга қайтариш имконсиз.
24. Ҳаётни кейинга қолдирманг
Кейинчалик хотирлашга сабаб бўлиши учун яшанг. Севимли машғулот билан шуғулланинг ва вақтингизни севимли инсонларингиз билан ўтказинг. Ёқимсиз кишиларга чидаб умр ўтказишдан ҳеч қандай фойда топмайсиз.

23. Гапиришдан олдин ўйланг
Сўзлар билан кишининг кўнглини синдириш мумкин, шундай экан, уларни синчковлик билан танланг.
22. Ҳаракат қилишдан аввал ўйланг
Хатти-ҳаракатларингизни ўйлашга вақт сарфлаш кейинги афсус-надоматларнинг олдини олади.
21. Алкоголдан воз кечинг
У фикрни чалғитади ва вақтни яхши ўтказиш учун бўлиши шарт эмас.
20. Ота-онангизга қулоқ солинг
Уларнинг маслаҳати у қадар ёмон эмас.
Мактаб йиллари ҳаётдаги энг яхши давр.
Агар қатъият билан билим олсангиз, кейинчалик бунинг самарасини кўрасиз.
Дўстларингизни синчковлик билан танланг. Нотиқ ва ёзувчи Жим Рон айтганидек, «сиз вақтингизнинг кўп қисмини бирга ўтказадиган беш нафар одамнинг ўртача арифметик йиғиндисидан иборатсиз».
Нима билан шуғулланманг, доимо бор кучингизни сарфланг.
Одамларга улар сизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, шундай алоқада бўлинг. Ана ўшанда албатта уларнинг ҳурматига сазовор бўласиз.













