Жаҳон | 23:12 / 26.01.2018
6118
1 дақиқада ўқилади

Яман соҳиллари яқинида 30 киши ҳалок бўлди

Яман соҳиллари яқинида, бортида 152 муҳожир бўлган қайиқ Адан шаҳри яқинида тўнтарилиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.    

Воқеада омон қолганлар сомалилик ва эфиопияликлар билан тўлиб тошган қайиқ 23 январда Адан бўғози орқали Жибутига йўл олгани ҳақида маълум қилишган.  

“Қайиқ, кўринишича, қочқин ва муҳожирларни Жибутига етказмоқчи бўлган контрабандачилар томондан бошқарилган”, деб айтилган хабарда.

Халқаро миграция ташкилотининг таъкидлашича, қайиқдаги одамларга ўқ отилгани ҳақида ҳам хабар берилган.

Мавзуга оид