Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандай солиқ тўловчилар йирик солиқ тўловчилар деб топилади?
Қонун ҳужжатлари таъсири баҳолаш тизими порталида Давлат солиқ қўмитасининг “Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон фармонига биноан йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.
СКнинг 22-2-моддасига биноан эса солиқ тўловчиларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонлари ДСҚ томонидан белгиланиши керак.
Олдинги солиқ даври (календарь йил) якуни бўйича бир вақтнинг ўзида қуйидаги 3 та талабга мос келадиган юридик шахсни йирик солиқ тўловчи деб эътироф этиш таклиф қилинмоқда:
1) солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ЭКИҲнинг 400 минг бараваридан кам бўлмаган;
2) товар айланмаси миқдори ЭКИҲнинг 5 млн бараваридан кам бўлмаган;
3) жами активлари қиймати ЭКИҲнинг 5 млн бараваридан кам бўлмаган.
Бу кўрсаткичлар ўтган йилдаги солиқ даври якуни бўйича солиқ органларига тақдим этилган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботлардаги маълумотлар бўйича аниқланади. Бунда солиқ даври якунида белгиланган ЭКИҲ миқдори ҳисобга олинади.
ДСҚ йирик солиқ тўловчилар рўйхатини ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай тасдиқлашни режалаштирмоқда. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида бу ҳақда солиқ тўловчини ҳисобга қўйилган жой бўйича, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Солиқ тўловчи қарор қабул қилинган вақтдан кейинги солиқ давридан бошлаб йирик солиқ тўловчи деб ҳисобланади.
Эътиборли жиҳати шундаки, агар йирик солиқ тўловчи деб эътироф этилган юридик шахс солиқ даври якуни бўйича қўйиладиган талабларга мос келмай қолса, у навбатдаги бир йил мобайнида йирик солиқ тўловчи тоифасида қолади. Ташкилот йирик солиқ тўловчилар тоифадан чиқарилганлиги тўғрисида солиқ органларидан хабарнома олгунга қадар ушбу тоифада қолади.
Бевосита солиқ маъмуриятчилиги давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг ҳар бир тузилмалари томонидан (ўз функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда) амалга оширилади. Бунда йирик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ маъмуриятчилиги Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган тартибда солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги давлат солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
13:37 / 02.06.2026
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
20:39 / 11.04.2026
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
08:32 / 17.03.2026