Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон мактабларида совуқ сабабли таътил эълон қилинди
Фото: 24.kg
Қирғизистон таълим ва фан вазири Гульмира Кудайбердиеванинг Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ҳақидаги расмий огоҳлантиришига асосланиб, болаларнинг соғлиғини сақлаш мақсадида чиқарган буйруғига кўра мамлакатдаги барча мактабларда 26 январдан 30 январгача таълим жараёни тўхтатилади.
Маълум қилинишича, 5 кунлик мактабларда 26, 29 ва 30 январь, 6 кунлик мактабларда эса 26, 27, 29 ва 30 январь дам олиш кунлари бўлади.
Вазирликда таъкидланишича, қолиб кетган дарслар 5 кунлик мактаблар учун шанба куни, 6 кунлик мактаблар учун эса баҳорги таътиллар ҳисобидан тўлғазилади.
Мавзуга оид
19:07 / 14.02.2026
Жапаров бош прокурорнинг биринчи ўринбосарини ишдан бўшатди
17:25 / 14.02.2026
Қирғизистонда тандем қулади: бу нега хавотирларга сабаб бўлмоқда?
12:33 / 13.02.2026
«Депутатлардан генерал ва президентдан бирини танлашни талаб қилишган» — Жапаров Ташиевни ишдан олганига изоҳ берди
11:43 / 12.02.2026