13:18 / 26.01.2018
47648

Президентга топширилган мактаб қачон иш бошлайди?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 17 ноябрида иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюрган эди. Давлат раҳбари кам таъминланган ва уйга муҳтож оилаларга имтиёзли кредитлар эвазига бериш ҳисобига кўп қаватли уйларнинг қурилиши ва уларнинг кимларга тақдим этилгани билан ҳам қизиқди.

Ўшанда президентга янги уйлар ёнида барпо этилган 55-ўрта мактаб ва 18-мактабгача таълим муассасасида ўқувчилар ва ёш болаларга яратилган шароитлар намойиш этилганди. KUN.UZ мухбири мактабдаги шароитлар билан бевосита танишганида, ҳақиқатдан ҳам қисқа фурсатда кишининг кўнглини ёриштирувчи ишлар қилингани ҳамда таълим масканида барча имкониятлар мужассам эканига гувоҳ бўлди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

 

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото:Kun.uz

Аммо яқин орадаги кўп қаватли уйлар аҳолисини бир нарса қийнаяпти. У ҳам бўлса, мактабнинг фаолияти бошланмаётгани. Биз вазиятни ўрганиш учун шу ерда яшаётган айрим фуқаролар билан суҳбатлашдик. Холиқова Мастуранинг айтишича, улар бу ерга Қорақамиш даҳасидан кўчиб келишган. 4-синфда ўқийдиган ўғли Абдуқодир 2-гуруҳ ногирони бўлиб, Қорақамиш 2/1 мавзесидаги 326-мактабда ўқиган. Бироқ эндиликда у 2 ойдан ошиқроқ вақтдан бери мактабдаги таҳсилини давом эттира олмаяпти.

Сабаб мактабнинг узоқлиги. Онасининг айтишича, Абдуқодир қон уюшмаслиги ортидан сурункали қон кетиш хасталигининг гемофилия-В тури билан оғрийди. Шунинг учун ҳам болага узоқ мактабларга қатнаб ўқиш маъқул эмас. Қолаверса, онанинг сўзларига кўра, моддий томондан ҳам ўғлини Қорақамишга ҳар куни обориб, олиб келишга имкони йўқ. 

Шу яқин ўртада жойлашган 322-мактабда эса болалар сони белгиланганидан ошиб кетгани айтилмоқда. 

Биз мактаб қачон очилишига қизиқиб, Сергели тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Гулнора Тўлаганова билан учрашганимизда 55-мактаб ҳозирча Сергели туман балансига ўтмагани, бунинг учун зарурий ҳужжатлар имзоланмагани, шу боисдан у ерда ўқитувчилар иш бошлай олмасликларини айтди. Туман халқ таълими мудири ўринбосари Нуриддин Жабборов ҳам мактабнинг қачон очилишини билиш унинг учун ҳам қизиқ эканини таъкидлади.

Айрим кишиларнинг айтишича, мактабни қурган пудратчи ташкилот – “Янги замон” фирмасининг ҳужжатларида айрим камчиликлар бўлгани сабабли бинонини қабул қилиш бўйича комиссия имзоси тўлиқ бўлмаяпти. 

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Хуллас, мана шунақа гаплар...Президентга топширилган бинода таълим бошланиши учун уни қабул қилиш комиссияси нимагадир имзо қўйишни пайсалга солиб келмоқда?

Top