Ўзбекистонда Фуқаролик-процессуал кодекси тасдиқланди
Фуқаролик-процессуал кодекси тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида. Кодекс 1997 йилда қабул қилинган Фуқаролик-процессуал кодекси нормалари ва қоидалари асосида ишлаб чиқилган.
Кодексда қуйидаги янги қоидалар назарда тутилган:
иш юритуви принциплари алоҳида бобга ажратилган;
процессуал мажбурлов чоралари тушунчаларини таърифлаш, бундай чораларни қўллаш тартибини аниқлаш уларни бир тизимга солиш мақсадида процессуал мажбурлов чоралари тушунчасини, асосини ва тартибини белгиловчи янги боб киритилган;
яраштирув тартиб таомиллари жорий этилди;
йўқолган суд ва ижро ишини тиклаш масалалари тартибга солинган;
вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб топиш тартиби киритилди;
чет эл судлари ва арбитражларининг ҳал қилув қарорини эътироф этиш ва ижро этиш тартибини белгиловчи янги боб киритилди.
Бундан ташқари кодексда қуйидаги институтлар такомиллаштирилди:
аризани кўрмасдан қолдириш;
ишни судда кўришга тайёрлаш;
алоҳида тартибда иш юритиш;
назорат инстанцияси.
Кодекс 2018 йил 1 апрелдан кучга киради.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
20:50 / 07.08.2024
Ўзбошимча эгалланган ер қандай қонунийлаштирилади? Янги қонун бўйича мутахассис билан суҳбат
09:43 / 24.07.2024
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда
18:02 / 11.07.2024