Жаҳон | 23:00 / 28.01.2018
8645
1 дақиқада ўқилади

БААда президент онаси вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди 

Фото: Дмитрий Толмачев

28 январда БААда мамлакат президенти Халифа бин Зайд Ол Наҳаённинг онаси ва шайх Зайд бин Султоннинг биринчи рафиқаси – шайха Хасса бинт Муҳаммад Ол Наҳаён вафот этди. Шу сабабли амирликларда 28 январдан бошлаб 3 кунлик мотам эълон қилинди.    

БАА вице-президенти ва Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум твиттерда президентга ўз ҳамдардлигини билдирган. 

Шайха Хасса шайх Муҳаммад бин Халифа бин Зайд Ол Наҳаённинг қизи бўлган.

Халифа бин Зайд Ол Наҳаён Абу-Даби амирлиги ҳукмдори ва 2004 йилдан БАА президенти ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид