Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий мақом санъати ривожланади
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Шаҳрисабз шаҳрида бўлди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси олдида ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани учун саҳна ва майдон, Мақом маркази ва музейини барпо этиш лойиҳалари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев мақом фестивалини сайил тарзида, маданият байрами сифатида ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари мамлакат мақом санъати усталари билан учрашди. Улар билан мақом санъати истиқболлари, халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш борасида суҳбатлашди.
«Машҳур санъаткоримиз Юнус Ражабийдан кейин, афсуски, ҳеч ким мақом санъатини ривожлантириш билан жиддий шуғулланмади. Мақом санъати усталари жуда кам қолган. Уларни қўллаб-қувватлашимиз керак», деган давлат раҳбари.
Президент 2017 йил август ойида Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташрифи чоғида қатор масалалар қаторида Шаҳрисабз шаҳрида мақом кечаларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Айни вақтда миллий ўзликни англаш, маданиятни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало, ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, унинг эстетик диди ва тафаккурини юксалтиришда мақом санъатининг кенг имкониятларидан фойдаланиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада давлат раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўрисида»ги қарори қабул қилиниб, ижросига киришилди.
Мазкур қарорга кўра, 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
19:30 / 07.11.2025
Сунъий интеллектли аппаратдан премиум палаталаргача: Шаҳрисабздаги “Оқсарой” клиникаси қандай имкониятларга эга?
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
18:10 / 19.06.2025