Жаҳон | 11:10 / 29.01.2018
4740
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда виртуал судлар пайдо бўлади

Фото: WAZ

Қозоғистон судлари рақамлаштириш доирасида IT-технологиялардан фаол фойдаланиши керак. Мамлакат Олий суди раиси Жакип Асанов жума куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш давомида мамлакатда 2-3 йил ичида виртуал судларни ташкил этиш вазифасини қўйди. Бу фуқаролар қаерда жойлашганидан қатъий назар, йиғилишларда иштирок этишлари, кабинетларни қидириб юришлари билан боғлиқ ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш учун керак.

«Биз ҳозир шундай қилишимиз керакки, ҳар бир судья IT-технологиялар имкониятидан самарали фойдаланиши лозим. Бунга икки-уч йилга мўлжалланган вазифа юкламоқдамиз – виртуал судларни яратиш. Бу жараённинг барча қатнашчиларини суд залида йиғиш учун керак бўлади», - деган Асанов.

Бундан ташқари, мамлакат Олий суди раиси ходимларга суд кабинети ишини судья ва профессионал сифатида эмас, балки оддий фуқаро сифатида таҳлил қилиш вазифасини юклади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид