Жаҳон | 16:55 / 29.01.2018
5814
1 дақиқада ўқилади

Порошенко хорижлик ҳарбийлар тўғрисидаги қонунни имзолади

Фото: 112 Украина

Украина президенти Пётр Порошенко хорижий қуролли кучлар бўлинмаларига Украина ҳудудига 2018 йилда киришга рухсат берувчи қонунни имзолади.

«112 Украина» телеканали хабарига кўра, қонун Украина ҳудудига хорижий ҳарбий хизматчиларни Украина-АҚШ машқларида иштирок этиш учун киритилишини назарда тутади. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан кучга кириши лозим.

Аввалроқ, 2018 йилда Украинада бошқа давлатлар ҳарбий хизматчилари иштирокида камида бешта машқ ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид