Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Финляндия етакчисини табриклади
Ўзбекистон Республика президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Республикаси президенти Саули Нийнистёни давлат раҳбари лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. Қутлов матни давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан тақдим этилган.
“Финляндия Республикаси Президенти
Саули Нийнистё
Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Финляндия Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Мамлакатларимиз ўзаро амалий ҳамкорлик қилиш, юксак технологиялар ва оғир саноатдан тортиб туризм ва таълим алмашинувларигача бўлган турли соҳаларда аниқ дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун кенг имконият ва катта салоҳиятга эга.
Сизга, Жаноб Президент, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли лавозимингизда катта муваффақиятлар, дўст Финляндия халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти”.
Мавзуга оид
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
13:06 / 17.11.2025