Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томорқасидан фойдаланмаган ҳар бир киши жаримага тортилади - Президент
28 январь куни Чироқчи туманида президент раҳбарлигида Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати танқидий баҳолар асосида таҳлил этилди. Мавжуд муаммолар очиқ гапирилди, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди. Президент Қашқадарё вилоятидаги томорқа масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
«Яқинда бир қарор чиқади. Бунга жуда катта тайёргарлик кўряпман. Энди томорқаси бўла туриб, дангасалик қилиб, унда экин-текин экмаса, унга жарима солинади. Ўзбекистонда бизга дангаса одам керак эмас. Участкаси, ери бўлса, ўзи аравани тортиши керак. Болаларига нисбатан масъулиятни ўз елкасига олиши лозим. Бутун дунёда ривожланиш, аслида шундай. Бизда «олма пиш, оғзимга туш» замони ўтиб бўлди. Бугундан бошлаб ҳаммага нисбатан ана шундай талаб бўлади. Мана шуни ҳамма билиши керак, билиши шарт.
Водийнинг ҳар бир вилояти, ҳар бир тумани томорқадан фойдаланишига эътибор беринг. Унумли фойдаланишади. Мен Қашқадарё бўйлаб вертолётда икки марта айланиб учдим. Пастроқ учирдим. Томорқалар қуп-қуруқ. Далаларга сув юборилган, ерлар кўкариб, музлаб ётибди.
Мана ҳозир иккита самолётда Қашқадарёга келдик. Бош вазир ўринбосарлари, Тошкентдан келган катталар ўтирибди залда. Ҳар битталаринг вилоятнинг ҳар битта туманига бориб, иш ўринлари ташкиллаштириб, кейин Тошкентга кетасизлар», дея президентнинг сўзларини келтиради «Kun.uz» мухбири.