Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон «ҳалол» бўлмаган гўшт маҳсулоти олиб киришни тақиқлади
Тожикистон мамлакатга ҳалол бўлмаган гўшт маҳсулоти олиб киришни тақиқлади. Бундай талабни мамлакат Ветеринария назорати давлат хизмати гўшт маҳсулотларини етказиб берувчи барча ташкилотлар ва тадбиркорларга қўйди.
Ветеринария назорати давлат хизмати бошлиғи ўринбосари Тожибек Норовнинг 27 январь куни маълум қилишича, эндиликда барча хорижлик етказиб берувчилар Тожикистонга маҳсулотни фақат маҳаллий ҳукумат аккредитацияси билан олиб кириши мумкин.
«Бундай рухсатномани олиш учун эса, бизнинг мутахассислар хорижий корхонада гўшт қандай шароитларда ишлаб чиқарилишини ўз кўзлари билан кўришлари лозим. Бундан ташқари, маҳсулот “Ҳалол” стандарти билан белгиланган бўлиши керак. Ишлаб чиқарувчи фақат шундай шартлардагина ўз маҳсулотини Тожикистонга олиб киришга рухсат олади», - дея айтиб ўтди Норов.
Тожикистон ҳукумати хорижлик етказиб берувчиларни гўшт маҳсулотларини олиб киришга талаблар кучайтирилгани ҳақида хабардор этди.
Маълумот учун, мамлакат бозорига гўшт маҳсулоти, асосан, Ҳиндистон ва Россиядан, кичик бир қисми – Туркия ва Қозоғистондан олиб кирилади.
Тожикистон «ҳалол» стандартини 2013 йилда жорий этган бўлиб, у гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига «Тожикстандарт»нинг жиддий текширувидан сўнг берилади.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026