Фан-техника | 13:30 / 30.01.2018
9287
1 дақиқада ўқилади

iPhone X ишлаб чиқариш икки бараварга қисқариши кутилмоқда

Фото: AP

Apple компанияси iPhone X ишлаб чиқариш кўрсаткичларини январдан бошлаб уч ойга қисқартирмоқчи. Nikkei шу ҳақида хабар берди. 

Манбада маълум қилинишича, 40 миллион смартфон кўрсаткичи 20 миллионга камаяди. Бундай қарорга янги авлод смартфонининг Европа, АҚШ ва Хитой бозорларида кутилганидан камроқ сотилиши сабаб сифатида келтирилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Apple нисбатан арзон моделлар (iPhone 8, 8 Plus ва 7) учун 30 миллион мақсадли кўрсаткичини ўзгартирмайди.

Apple компанияси Nikkei хабарига изоҳ бермади. 

Жорий йилнинг кузида iPhone смартфонлари қатори қуйидагича кўриниш олиши кутилмоқда: iPhone SE — 349 доллар, iPhone 7 ва iPhone 7 Plus: 449 доллар ва 569 доллар; iPhone 8 ва iPhone 8 Plus: 549 доллар ва 669 доллар; 6,1 дюймли Face ID'га эга iPhone: 649 ёки 749 доллар; 5,8 дюймли iPhone X: 999 доллар; 6,5 дюймли iPhone X Plus: 1099 доллар. 

Мавзуга оид