Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
Дунёда энг кекса эркак ҳисобланган испаниялик Франсиско Нуньес Оливера 113 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 30 январда EFE ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қария 29 январда Бьенвенида муниципалитетидаги уйида ҳаётдан кўз юмган.
Оливера 1904 йил 13 декабрда туғилган. 1925 йилда армияга хизмат қилгани борган, Испан-франк-марокаш уруши ва фуқаролик урушида иштирок этган. Шундан кейин у ўз она шаҳрида яшаб, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган. 1988 йилда қария бева бўлиб қолган. Унинг ортидан 4 фарзанди, 9 набираси ва 15 эвараси қолди.
Оливера ўтган йил ёзида Исроилнинг Хайфа шаҳрида яшовчи Исраэл Криштал 114 ёшида вафот этгандан кейин дунёнинг энг кекса эркагига айланганди.
Айни вақтда дунёдаги энг кекса одам 1900 йил 4 августда туғилган япониялик аёл Наби Тадзима ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026