Ўзбекистон | 15:28 / 30.01.2018
45278
1 дақиқада ўқилади

Қаршида Ислом Каримов ҳайкали очилди, Мирзиёев нутқ сўзлади 

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистонда республика биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ислом Каримов раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятида ҳам хотира тадбирлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

30 январь куни Қарши шаҳрида биринчи президент ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари Ислом Каримовнинг мамлакат мустақиллиги ва тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари Ватан тарихида ўчмас из қолдирганини таъкидлади.

Ислом Каримовнинг ҳайкалини Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова очди. Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, мамлакатнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган фаоллар иштирок этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид