Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:10 / 30.01.2018
9543
1 дақиқада ўқилади
Мексикада юзлаб жасадлар бўлган 100 дан ортиқ махфий қабрлар топилди
Фото: AFP
Мексиканинг Веракрус штатида камида 102 та махфий қабр топилди, уларда юзлаб инсонларнинг жасадлари ва жасад қолдиқлари бўлган. Бу ҳақда Noticias MVS бош прокурор Хорхе Ортисга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
«Веракрусда 2017 йилга келиб, 102 та махфий қабр топилди, уларда 225 жасад, 335 та бош суяги ва 30,6 мингдан ортиқ турли жасад қолдиқлари аниқланди», - дея маълум қилган у.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, айни дамга келиб фақат 111 кишининг шахси ўрнатилди, қолган марҳумларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш